“Ўзбекистон темир йўллари” “Тошкент – Рибачье – Тошкент” йўналиши бўйича чегирмалар тақдим этди
Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси “Тошкент – Рибачье – Тошкент” йўналиши бўйича чегирмалар тақдим этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Олдин хабар қилингани каби, 2018 йил 22 мартдан бошлаб “Тошкент – Рибачье – Тошкент” йўналиши бўйича темир йўл қатнови очилган эди.
“Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида мазкур йўналиш бўйлаб чипталарга чегирмалар бериш жорий этилди. Купе ва люкс вагонлари учун: чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 45%; чипталар поезд жўнашидан 30- 6 кун аввал харид қилинса, 35% чегирмалар берилади. Плацкарт вагонлари учун: чипталар поезд жўнашидан 31-45 кун аввал харид қилинса, 35%; чипталар поезд жўнашидан 30-6 кун аввал харид қилинса, 25% чегирмалар берилади”, - дейилади “Ўзтемирйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар жорий этилмаслиги ҳам таъкидлаб ўтилган.
Сурат манбаи: https://uznet.press/m/178051.html