“Ўзбекистон темир йўллари” Тошкентдан Хожикентга электричка қатновини йўлга қўйди

Дата: 18:05, 11-05-2015.

Тошкент. 11 май. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК Тошкент Жанубий –Салар – Хожикент йўналишида қатновчи 6427/6428 рақамли шаҳар атрофи электропоезди қатновини йўлга қўйди, деб хабар беради Аnons.uz.

Тезюрар электропоезд ёз мавсумида ушбу йўналишда шанба ва якшанба кунлари 2015 йил 9 майдан 30 августга қадар қатнайди.

Поезд пойтахтдаги Жанубий вокзалдан соат 6.30да йўлга тушиб, “Салар” станциясига 06.51 етиб келади ва Хожикентга соат 8.08да етиб боради. Орт йўналишда Хожикентдан 18.13да йўлга тушиб, “Салар” станциясига 19.30да, Жанубий вокзалга соат 19.52 қайтиб келади. Йўлга жами 1 соат 40 минут вақт кетади.

Чипта баҳоси катталар учун 6 минг сўм, 10 ёшли болалар учун 4,5 минг сўмни ташкил қилади.

$1 = 2517,80 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: