“Ўзбекистон темир йўллари” VISA карталари орқали тўлов қабул қилишни бошлашни режалаштирмоқда

Дата: 17:26, 05-03-2018.

Тошкент. 5 март. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ VISA карталари орқали тўлов қабул қилишни бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бу ишлар йўловчи ва ўз мижозларига сервис хизматини янада яхшилаш мақсадида ишлаб чиқилган.

“Яқин орада чипталарни сотиб олиш ёки унинг учун тўловни амалга ошириш учун VISA халқаро тўлов тизимидан фойдаланса бўлади. Ҳозирги кунда мазкур тизимни жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда ва у тест режимида ишламоқда”, - дейилади ширкат хабарида.

Эслатиб ўтамизки, одинроқ АЖ поезд чипталарини ўз сайти ва мобиль илова ёрдамида сўмга сотиш хизматини йўлга қўйган эди. Энди навбат валютага чипта сотувига келди.

Сурат манбаи: https://www.thenationalherald.com/165632/greece-sold-foreigners-1684-golden-visas-residency-citizenship/

Янгилик билан ўртоқлашиш: