“Ўзбекистон темир йўллари” ёшларга 50% миқдорда чегирма беради

Дата: 17:30, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ёшларга 50% миқдорда чегирма беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) темир йўл ширкатига асосланган ҳолда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси президентнинг 1992 йил 22 декабрдаги қарорига мувофиқ, талаба ёшларни рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан 2017 йил 28 декабрдан 2018 йил 10 январгача ўқувчи ва талабалар учун темир йўл чипталарини харид қилишда имтиёзлар ҳақида эълон қилади.

Хабарда қайд этилишича, бунда ички йўналишларда ҳаракатланаётган йўловчи поездлари учун йўл чипталари сотишда 50% чегирма амал қилади. 

Мазкур имтиёзлар халқаро йўналишда қатновчи ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли бўлмаган ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” поездларига тааллуқли эмас.

“Қўшимча маълумот учун темир йўл кассаларига ёки ҳудудий темир йўл маълумотхоналарининг телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: