“Ўзбекистон темир йўллари” юк ташувларини 3,3% кўпайтирди

Дата: 15:12, 21-07-2015.

Тошкент. 21 июл. ЎзТАГ – 2015 йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон темир йўллари” давлат-акционерлик темир йўл компанияси (ДАТЙК) 33,3 млн тонна юк ташиди. Бу, 2014 йилнинг муқобил давридагига қараганда 3,3% кўп демакдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу даврда 10,7 млн пассажир ташилди, $344,7 млн инвестициялар ўзлаштирилди. Маблағларнинг асосий қисми “Ангрен-Поп” электрлашган темир йўлини қуриш, шунингдек, “Мароқанд-Қарши”, “Қарши-Термиз” ва “Мароқанд-Бухоро” участкаларини электрлаштириш, юк ва йўловчи вагонларини қуришга срафланди”, – деб таъкидланади компания матбуот хизмати хабарида.

Айни пайтда компания “Ангрен-Поп” электрлашган темир йўлини қуриш доирасида инвестицияларни ўзлаштириш режаларида жиддий ортда қолиш мавжудлгини ҳам кўрсатиб ўтган. Режаларга мувофиқ, биринчи ярим йилда ДАТЙК $348,3 млн ўзлаштириши керак бўлгани ҳолда, амалда $186,7 млн маблағ ўзлаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: