“Ўзбекистон темир йўллари” ўз таркибига икки кўмир компанияларини қўшиб олди

Дата: 16:52, 27-07-2017.

Тошкент. 27 июл. ЎзТАГ – “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Шарғункўмир” АЖ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 26 июлдаги кўмир соҳаси фаолияти самарадорлигини ошириш ва бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисидаги ПҚ-3147 сони қарорида сўз боради.

Хужжат матни мамлакат раҳбари сайтида эълон қилинган.

Қарорда “ҳозирги кўмир соҳасини бошқариш тизими ва “Ўзбеккўмир” раҳбарияти кўмир саноатини ривожлантириш бўйича қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва самарали бажарилишини таъминламаяпти”, дея қайд этилади.

Хужжатга мувофиқ, маҳсулотни сотиш ва етказиб бериш бўйича ягона “Кўмир таъминот” корхонаси ташкил этилади ҳамда “Ўзбеккўмир” минтақавий марказларининг унитар корхоналари унинг филиалларига айлантирилади.

Қарор билан “Ўзбеккўмир” АЖ фаолиятининг асосий йўналиш ва вазифалари белгилаб берилган. Улар орасида кўмир конларини ўзлаштириш, хом-ашё базасини кенгайтириш ва ундан оқилона фойдаланиш, кўмир саноати корхоналарини ривожлантириш ва модернизация қилиш ва бошқалар бор.

Қақарога мувофиқ, “Ўзбеккўмир” АЖ ва “Шарғункўмир” АЖ “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига топшириш, кўмир тармоғи корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича Ишчи комиссияси ташкил этилмоқда.

Унга кўмир тармоғи корхоналарининг молиявий ва иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш, активларни, жумладан, кредитларни уларни қоплаш манбаларини кўрсатган ҳолда инвентаризация қилиш вазифалари юкланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: