“Ўзбекистон темир йўллари” Ўзбекистоннинг бориш қийин бўлган туманларига сув етказиб бериш билан шуғулланади

Дата: 22:26, 23-01-2017.

Тошкент. 23 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси Ўзбекистоннинг бориш қийин бўлган туманларига сув етказиб бериш учун автоцистерналар харид қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Бунинг учун Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган 25 дона “Howa” ва 25 дона “Chakman” русумли ичимлик сувни ташишга мўлжалланган махсус автотранспорт харид қилинди. Уларнинг ҳар бири бир вақтнинг ўзида ўртача 25 тонна сувни аҳолига етказиб бериш имкониятига эга”, - деб таъкидлашди ширкатда.

Янги техникадан Ўзбекистоннинг бориш қийин ва экологик вазият мураккаб бўлган туманларига сув етказиб беришда фойдаланилади. Ҳар бир вилоят ва сув танқислиги мавжуд туманларда махсус бўлинмалар ташкил этилади.

Бундан ташқари, ҳудудий санитария-эпидемиология назорати марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, хар бир автотцистерна замонавий кузатув ва алока воситалари билан жиҳозланган. Жумладан, “Миллий ахборот тизими”ни ривожлантириш дастури асосида BePRO дастурчилар маркази ва “Ўзбектелеком” АК ҳамкорлигида ишлаб чиқилган харакатланувчи объектларни спутникдан кузатиш тизимидир.

Ушбу тизим 100% миллий махсулот булиб, давлат томонидан белгиланган стандартларга жавоб беради ва сертификат ҳамда мутасадди экспертларнинг хулосаларига эга.

Янгилик билан ўртоқлашиш: