“Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акцияси якунланмоқда

Дата: 17:18, 28-01-2016.

Тошкент. 28 январ. ЎзТАГ – 2016 йил январи охирида “Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” акцияси якунига етади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Uzinfocom марказидан маълум қилишларича, бугунга келиб акциянинг етти етакчиси аниқланди. Улар сирасига “Регистон” мажмуаси, И.В.Савицкий номидаги Санъат музейи, Тошкент телеминораси, Форумлар саройи, Улуғбек обсерваторияси тарихий музейи, “Гўри-Амир” мақбараси ва Ичан-Кала кирган.

ZiyoNET портали томонидан ташкил этилган акция ярим йилдан ошиқ давом этди, бу орада Ўзбекистондаги 400 зиёд маданий, тарихий ва табиий обидалар ҳақида маълумотлар йиғиш ва 23 мингдан ортиқ овоз тўплашга эришилди.

Бугунда “Ўзбекистоннинг маданий меъроси” бўлими алоҳида Meros.uz лойиҳасига айланди.

Ушбу бўлимда бу ердаги ҳар бир объект билан танишиш, картадан унинг жойлашиш ерини аниқлаш, махсус шакл ёрдамида бошқа бир исталган объектни қўшиш мумкин.

Meros.uz сайтининг яна бир афзаллиги ижтимоий тармоқлар орқали рўйхатдан ўтиш имкониятидир.

Uzinfocom маркази овоз бериш якунига бир неча кун қолганини барчага эслатиб ўтди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: