“Ўзбеккино” Ҳамидулла Ҳасановнинг янги фильмини қайта ишлашга қайтарди
Тошкент. 11 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Бадиий кенгаш режиссёр Ҳамидулла Ҳасановнинг “Болалик синовлари” янги фильмини қайта ишлашга қайтарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бадиий кенгаш аъзолари таниқли ўзбек ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг ҳикоялари асосида олинган янги бадиий фильм муҳокамасида унинг қатор камчиликларга эгалиги, шулар қайта монтаж ва овоз бериш чоғида бартараф этилиши зарурлигини таъкидладилар. Улар фильм ижодкорлари эътиборини овоз бериш жараёнида ёзувчининг ўзига хос тилини сақлаш кераклигига қаратдилар”, – деб таъкидлашди “Ўзбеккино” МА матбуот хизматида.
Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан кейин фильм яна баддий кенгаш аъзолари эътиборига ҳавола қилинади.
Фильм томошабинлар ҳукмига Соғлом бола йилининг охирига қадар тақдим этилиши режалаштирилмоқда ва болалар учун яна бир ўзи хос совға бўлади.


