“Ўзбекнаво” икки ижрочини лицензиясидан маҳрум қилди, қолганларини огоҳлантирди

Дата: 17:46, 02-02-2016.

Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмаси икки ижрочини лицензиясидан маҳрум қилди, қолганларини огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) давлат муассасаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.

“Лицензиатлар Эсмеральда Раҳматова (Тамила), Асқаржон Маликов (Замир) томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг амал қилиш муддати “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорига асосан 2016 йил 1 февралдан тугатилганлигини билдирамиз”, - дейилади “Ўзбекнаво” матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, артистлар Жасур Умиров, Дилфуза Исмоилова, Абдували Ражабов, Ойбек Алимов, Нигора Исмаилова ва Умида Хўжаеваларга ҳам огоҳлантириш билдирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: