“Ўзбекнефтегаз” АЖга янги раҳбар тайинланди
Тошкент. 14 феврал. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” АЖга янги раҳбар тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳукумат қарори билан, Баходиржон Бахромович Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади адлия вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ушбу тайинловга қадар Б.Сидиқов Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган.
“Ўзбекнефтегаз”нинг собиқ раҳбари Баҳром Ашрафхонов феврал бошида молия вазирининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари этиб тайинланган.
Сурат манбаи: ec-sport.kz