“Ўзбекнефтегаз”га биринчи еврооблигацияларни чиқаришда “Газпромбанк” ёрдам беради

Дата: 17:30, 25-01-2019.

Тошкент. 25 январ. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” АЖга биринчи еврооблигацияларни чиқаришда росиянинг “Газпромбанк” АЖ ёрдам беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбек компанияси маълумотларига кўра, бунга доир келишувга “Ўзбeкнeфтгаз” АЖ корхона ва ташкилотлари раҳбарларининг “Газпромбанк” бошқаруви раисининг ўринбосари билан учрашувига эришилди. Учрашув, кредит ва молиявий, сармоявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган.

Қайд этилишича, бугунги кунда томонлар нафақат Ўзбекистон нефт-газ саноатида, балки бошқа соҳаларда амалга оширилаётган қатор сармоявий лойиҳаларни молиялаштиришни ҳам ўрганиш ва ташкил этиш билан бирга ҳамкорлик қилмоқда.

“Хусусан, “Газпромбанк” ни “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг халқаро капитал бозорларида илк бора эвробондларни чиқаришда масалалари бўйича иккита глобал мувофиқлаштирувчилардан бири сифатида белгилаш бўйича мандат келишуви имзоланди”, - дейилади ўзбек ширкати матбуот хизматининг хабарида.

Яна маълум қилинишича, “Газпромбанк” вакиллари билан кейинги учрашув Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш, “2017-2021 йилларда углеводород қазиб олишни ошириш дастури” ва бошқа мавзулардаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконини берди.

Эслатиб ўтамизки, 2019 йил I чоракда Ўзбекистон муддати 5-10 йиллик $500 млнлик евробондлар чиқаришни режалаштирмоқда. Облигацияларни жойлаштириш билан JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва россиянинг “Газпромбанк”и шуғулланади.

 

Сурат манбаи: http://ung.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: