“Ўзбекнефтегаз” халқаро саноат ярмаркаси доирасида 1,8 трлн сўмлик шартномалар имзолашни режалаштирмоқда

Дата: 16:27, 27-10-2016.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” МХК шу кунларда Тошкентда бўлиб ўтаётган X Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси доирасида импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар сотиб олиш ва ишлаб чиқариш хизматлари кўрсатиш бўйича қиймати 1,8 трлн сўмлик 800  шартномалар имзолашни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Ушбу кўрсаткич ўтган йилгидагига қараганда 30% ўсади.  

 “Ўзбекнефтегаз” компаниясининг 70 кв. метрлик ягона стендида олти акционерлик компаниялари, қўшма корхоналар, шунингдек, кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўз маҳсулотларини намойиш қилмоқдалар”, - деб таъкидлашди холдинг компаниясида.

Шунингдек, компания вакиллари хорижий ҳамкорлари билан музокаралар ўтказиб, қиймати $400 млн атрофида бўлган экспорт шартномалари имзолашни кўзда тутмоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган IX Халқаро саноат ярмаркаси доирасида компания 15 экспорт шартнома, келишувлари имзолаган, шундан 7таси тайёр машинасозлик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тузилган эди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: