«Ўзбекнефтегаз» хорижий инвестициялари умумий ҳажми $16,3 млрд бўлган 14 лойиҳани амалга оширмоқда

Дата: 07:18, 08-04-2016.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ - «Ўзбекнефтегаз» МХК 2016 йилни Инвестиция дастури доирасида хорижий инвестициялари умумий ҳажми $16,3 млрд бўлган 14 лойиҳани амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Компаниядан маълум қилишларича, ушбу лойиҳаларнинг мақсади хом ашёни қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган маҳсулотлар экспортини кенгайтиришдир. Бу ишлар геология қидирув ишлари олиб бориш, углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, табиий газни ташиш, полимер маҳсулотлар, газ баллонлари чиқариш кабилардан иборат.

Хусусан, Шўртан газкимё мажмуи метан асосида синтетик ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа давом эттирилмоқда. Айни пайда олинаётган синтетик углеводородлар қиймати метан қийматига қараганда ўсади, импорт ўрнини босиш самараси эса йилига $1 млрдни ташкил қилади.

Завод қурилиши 2004 йилдан бери «Хюндай» корейс компанияси томонидан олиб борилмоқда. Лойиҳа доирасида 2016 йилда $510,46 млн ўзлаштириш режалаштирилмоқда.

Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилиши ҳам бу йил фаол босқичга киради. Бу ерда $622 млн инвестициялар ўзлаштириш кўзда тутилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: