“Ўзбекнефтегаз” МХК 2013 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаб беради
Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – Очиқ акционерлик шаклидаги “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси 2013 йил якунлари бўйича дивидендлар тўлаб беради, деб хабар қилади UzDaily.uz нашри.
2013 йил якунлари бўйича ушбу дивидендларни тўлаш учун акционерлар 6,21 млрд сўм миқдорда маблағ ажратдилар.
Бундан ташқари, компания 3,105 млрд сўм маблағни заҳира жамғармасига ажратади. Яна 52,787 млрд сўм эса инвестиция лойиҳаларига жалб этилган кредитларни қайтариш, жумладан, асосий қарзни тўлаш, улар бўйича фоизлар ва комиссияларни тўлашга йўналтирилади.
Эслатиб ўтамизки, компания 2013 йил якунлари бўича 62,103 млрд сўм миқдорда соф фойда олган.


