“Ўзбекнефтегаз” Муборак ГҚИЗ қиймати $170 млнлик модернизация ишларини бошлади

Дата: 17:37, 07-08-2015.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси (МХК) Қашқадарё вилоятидаги Муборак газни қайта ишлаш заводи (ГҚИЗ) унитар корхонасида қиймати $170 млнлик модернизация ишларини бошлади. Бу ҳақида РИА Новостига жума куни завод вакили маълум қилган.

“Зарур моддий техник ашёларни сотиб олишга тендер эълон қилинди, лийиҳани молиялаштириш бошланди”, - деди агентлик суҳбатдоши.

Унинг сўзларига кўра, йил охирига қадар ускуналар сотиб олиш бўйича бир неча тендерлар ўтказилади. Лойиҳа уч универсал блокда (19, 20, 21) умумий қуввати йилига 6 млрд кубометр газни тозалаш иншоотининг саккизинчи навбатини босқичма-босқич қуришни кўзда тутади.

Лойиҳа “Ўзбекнефтегаз” МХК $80 млн, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг $50 млн кредити, ўзбек банкларининг $40 млн кредитлари ҳисобига молиялаштирилади. Лойиҳа 2018 йил сўнгига қадар амалга оширилади.

Модернизация узоқ муддатли истиқболда табиий газни олтингугурт водороди ва нордон газдан тозалаш бўйича қувватларни ишончли ишлатишга ва ГҚИЗда табиий газни қайта ишлашни кўпайтиришга имкон беради, деб таъкидлашди компанияда.

Эслатиб ўтамизки, 2013 йил мартда “Ўзбекнефтегаз” МХК газни олтингугурт ёрдамида тозалаш бўйича муқобил қувватга эга бўлган қурилмаларнинг еттинчи навбатини қуришни тугаллаган эди. Қиймати $171,8 млн бўлган қурилиш холдингнинг ўз бўлинмалари томонидан амалга оширилган.

Муборак ГҚИЗ 1971 йилда фойдаланишга топширилган. Ҳозирда завод қуввати йилига 30 млрд кубометр атрофида табиий газ ва 570 минг тоннадан ошиқ газ конденсат ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: