“Ўзбекнефтегаз” Тошкент жамоат транспорти учун дизел ёқилғиси тақчиллиги ҳақидаги маьлумотларни радъ қилди

Дата: 10:51, 09-06-2015.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” МХК Тошкент жамоат транспорти учун дизел ёқилғиси тақчиллиги ҳамда уни етказиб бериш 30% қисқартирилгани ҳақидаги маьлумотларни радъ қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзнефтмаҳсулот” АК шартнома мажбуриятлари асосида ёқилғи етказиб беришни 100% олдиндан тўлаш шартларда етказиб беришни амалга оширмоқда. Хусусан, бугунда “Тошшахартрансхизмат” АК корхоналарига ёқилғи етказиб бериш ишлари шартнома доирасида тўланган маблағга мос равишда тўлиқ амалга оширилмоқда. Шунингдек, “Ўзнефтмаҳсулот” АК “Тошшахартрансхизмат” АК ва бошқа истеъмолчиларнинг транспорт воситаларини таъминлаш учун етарли даражада барча нефть маҳсулотлари, шунингдек, дизел ёқилғисига ҳам эга”, - деб таъкидланади компания хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: