“Ўзбекнефтегаз” Устюрт ГКМ газ қазиб олишга $295 млн атрофида инвестиция киритади
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – 2016 йил охиригача “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Қорақалпоғистондаги Устюрт газ-кимё мажмуасига етказиб бериш учун газ ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга $295 млн атрофида инвестиция киритади. Бу ҳақида Sputnik Ўзбекистон мухбирига холдинг вакили маълум қилди.
Лойиҳани “Ўзбекнефтегаз”нинг ўз маблағлари ва Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилмоқда.
Модернизациядан сўнг коннинг қуввати йилига 15% ўсиб, 2 млрд кубометр газга етади.
Лойиҳа доирасида холдинг Устюрт ГКМ хомашё базаси саналган Шарқий Бердақ ҳудудида сиқувчи компрессор станцияси барпо этишга киришди, деб аниқлаштирди агентлик вакили.
2015 йил октябрида Kor-UzGasChemical (“Ўзбекнефтегаз” МХК ва кореянинг Kogas, Lotte ва STX Energy томонидан ташкил этилган) Устюрт ГКМ қурилишини якунладилар. Унинг лойиҳа қуввати йилига 4 млрд кубометр табиий газни қайта ишлаб, 400 минг тонна полиэтилен ва 100 минг тонна полипропилен ишлаб чиқаришга имкон беради. Лойиҳа қиймати $4,2 млрд. Лойиҳанинг асосий пудратчилари кореянинг SamsungEngineering, GS Engineering ва Hyundai Engineering ширкатлари.
ГКМ хом-ашё базаси Сургил, Бердах-Учсой ва Шимолий Бердах конлари ҳисобланади. Улардан энг йириги Сургил бўлиб, 2006 йилда очилган бўлиб, 120 млрд кубометр табиий газ заҳирасига эга.


