“Ўзбекнефтегаз” ва Air Products март ойида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолайдилар

Дата: 12:50, 04-03-2019.

Тошкент 4 март. ЎзТАГ – Март ойида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Американинг Air Products компанияси техник ва ноёб газларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида битим тузади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Сидиков ва Air Products компанияси ижрочи вице-президенти Самир Серхон учрашувида айтиб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ маълумотларига кўра, томонлар 2019 йил март ойида саноат ва ноёб газларни ишлаб чиқариш ва тарқатиш учун қўшма корхона тузиш тўғрисида битим тузишга тайёргарлик кўришганини айтиб ўтишди.

Эслатиб ўтамиз, Air Products компанияси президенти Сейфи Гассемининг Ўзбекистонга ўтган йилги ташрифи давомида техник ва ноёб газларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ташаббуси таклиф қилинди. Томонлар ҳамкорликда маркетинг тадқиқотларини ўтказдилар ва Ўзбекистон ҳамда ташқи бозорларда техник ва ноёб газларга бўлган талабни ўргандилар.

 

Сурат манбаи: ung.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: