“Ўзбекнефтегаз” ва “ЛУКОЙЛ” кадрлар тайёрлаш бўйича келишув имзоладилар
Тошкент. 4 октябр. ЎзТАГ – Тошкентда “Ўзбекнефтегаз” МХК ва “ЛУКОЙЛ” АЖ ўртасида Ўзбекистон нефтегазов саноати учун кадрлар тайёрлаш бўйича келишув имзоланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“ЛУКОЙЛ” ширкати матбуот хизмати маълумотларига кўра, хужжат компаниялар ўртасидаги таълим-ишлиб чиқариш йўналишидаги ҳамкорликнинг шартларини белгилаб беради. Уни “ЛУКОЙЛ” АЖ ташкилий ривожларниш ва карьерани бошқариш департаменти бошлиғи Юрий Пихтовников ва “Ўзбекнефтегаз” МХК раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Сайидовлар имзолашди.
Имзолаш маросими халқаро компанияларда миллий кадрлар тайёрлаш масалалаларига бағишланган конференция доирасида бўлиб ўтди.
Форум Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлиги, “ЛУКОЙЛ Узбекистан оперейтинг компани” “Ўзбекнефтегаз” МХК ва И.Губкин номидаги Россия Нефть ва газ институтининг Тошкент филиали томонидан ташкил этилди.
Эслатиб ўтамизки, “ЛУКОЙЛ” Ўзбекистонда газ қазиб олиш бўйича икки истиқболли лойиҳани амалга оширмоқда.
Бугунги кунда “ЛУКОЙЛ Узбекистан оперейтинг компани”да 1,8 минг киши ишлайди, келажакда улар сонини 3 минг кишига етказиш режалаштирилган.