“Ўзбекнефтегаз” йил охирига қадар маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 956 млрд сўмга етказишни режалаштирмоқда

Дата: 14:56, 05-09-2016.

Тошкент. 5 сентябр. ЎзТАГ – 2016 йил охирига қадар “Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси (МХК) маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 956 млрд сўмга етказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Фақат биринчи ярим йилда компания 32 локализация лойиҳасини амалга оширди. Янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми прогноздаги 383,7 млрд сўмлик ўрнига 569 млрд сўмликни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган йилга нисбатан деярли 20,2 бараварга кўпайди. Тармоқ бўйича маҳсулот экспорти $181,4 млнни ташкил қилди”, – деб таъкидлади “Ўзбекнефтегаз”даги манба.

Йил охирига экспорт ҳажми $337,8 млнга етади. Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2019 йилда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 1,04 трлн сўмни, экспорт $587,9 млнни ташкил қилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: