“Ўзбекнефтегаз” ўзбек корхоналарининг товар ва хизматларини харид қилишга деярли 1 трлн сўм сарфлади

Дата: 15:06, 09-06-2016.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 2015 йилда “Ўзбекнефтегаз” холдинг компанияси ўзбек корхоналарининг товар ва хизматларини харид қилишга 974,029 млрд сўм сарфлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу маълумот пойтахтда бўлиб ўтаётган тармоқ саноат ярмаркасида маълум қилинди.

 “Жумладан, 2015 йилда Импорт ўрнини босиш дастурини амалга ошириш доирасида хом-ашё ва материаллар импорти ҳажми $415,3 млн бўлгани ҳолда, Кооперация биржаси доирасида маҳаллий корхоналарининг товар ва хизматларини харид қилишга 974,029 млрд сўм сарфланди. Бу 2014 йилдагидан 1,4 бараварга кўпдир”, - дейилади компания хабарида.

Айни пайтда, тармоқдаги 29 лойиҳа бўйича маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқиришнинг умумий ҳажми 184,34 млрд сўмни ташкил қилди, локализациядан олинган самара $76,363 млнга етди.

2016 йилда Маҳаллийлаштириш дастури доирасида тармоқдаги 38 лойиҳа бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 770,68 млрд сўмгача ўсиб, $274,263 млнлик иқтисодий самара олинди.  

$1 = 2929,14 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: