“Ўзбекнефтегаз” ўзининг ихтисосли бўлмаган активларини сотишни бошлади
Тошкент. 8 октябр. ЎзТАГ – “Ўзбекнефтегаз” компанияси ўзининг ихтисосли бўлмаган активларини хусусий тармоққа сотишни бошлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ҳозирги пайтда нефть ва газ саноатига қарашли Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган ихтисосли бўлмаган 156 объектлар очиқ савдоларда хусусий мулкка сотиладиган бўлди”, - дейилади ширкат хабарида.
Савдога қўйилган интенсив боғлар, боғдорчилик хўжаликлари, сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари, чорвачилик мажмуалари, гўштни қайта ишлаш ва колбаса ишлаб чиқариш корхоналари, балиқчилик хўжаликлари, иссиқхоналар, паррандачилик фермалари, ёрдамчи хўжаликлар, асаларичилик хўжаликлари,қандолатчилик цехлари ва совутиш ускуналари фермер хўжаликлар раҳбарларини қизиқтириши мумкин.
Тадбиркорлар эса ёқилғи қуйиш шаҳобчаларига, газ ускуналарини текшириш ва ўрнатиш бўйича хизмат кўрсатувчи марказларга, электр жиҳозларини таъмирлаш устахоналарига, тикувчилик цехлари, дам олиш оромгоҳлари, сиҳатгоҳлар, турар-жой бинолари (қурилиши битмаган), дўконлар ва савдо мажмуаларига, ҳамда қатор корхоналарга, тўқимачилик корхоналари шулар жумласидан, эътибор қаратишлари мумкин.
Бундан ташқари, маъмурий бинолар, спорт мажмуалари, меҳмонхоналар ва ётоқхоналар, поликлиникалар, ёшлар маркази бинолари, дўконлар, омборхоналар, наслдор отларни кўпайтириш ва тайёрлаш мажмуалари ҳам очиқ савдоларга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, нефть ва газ саноатига тегишли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активларни савдога қўйиш Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 июн кунидаги 443-сон ва 2018 йил 25 август кунидаги 685-сон қарорларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Сурат манбаи: из https://subscribe.ru