“Ўзбекозиковқатхолдинг” холдинг компаниясига янги раҳбар тайинланди
Тошкент. 4 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Одилхон Рустамовни янгидан ташкил этилган “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раиси этиб тайинлаш ҳақида қарорни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Бундан илгари Одилхон Рустамов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаган”, - деб таъкидлашди холдинг матбуот хизматида.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекозиковқатхолдинг” холдинг компаниясига 2016 йил 18 февралда тугатилган Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси асосида ташкил этилган эди.
Холдинг таркибига озиқ-овқат, ёғмой ва гўшт-сут соҳаларида ишловчи АЖ ва МЧЖ шаклидаги 176 корхона кирган. Холдингнинг низом капитали тугатилган уюшма таркибига кирган корхоналар давлат пакетлари ҳисобига шакллантирилган.