“Ўзбектелеком” АК 3-чоракда 28,98 млрд сўм миқдорда соф фойда олди

Дата: 15:03, 20-11-2014.

Тошкент. 20 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” Акционерлик компанияси (АК) 2014 йилнинг 3-чорагида 28,98 млрд сўм миқдорда соф фойда олди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Солиқ тўлангунга қадар фойда миқдори 36,27 млрд сўмни ташкил қилган.

Компаниянинг маҳсулот реализациясидан олган соф тушуми 590,68 млрд сўмни, ялпи фойдаси 255,64 млрд сўмни, низом капитали миқдори 37,73 млрд сўмни ташкил этган.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбектелеком” АК бутун Ўзбекистон ҳудудини қамраб олган бўлиб, мамлакатдаги энг йирик телекоммуникация опрераторидир. Компаниянинг маҳаллий телекоммуникация тармоғи 2 млн рақамга эга 2 минг АТСдан иборат бўлиб, уларнинг 93,6% рақамлидир.

$1 = 2396,79 сўм

Янгилик билан ўртоқлашиш: