“Ўзбектелеком” энг сўнгги ишланмаларини тақдим этади

Дата: 09:32, 22-04-2014.

Тошкент. 22 апрель. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” АК Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида ўзининг бир қатор янги ишланмалари билан иштирок этди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, ярмаркада “Ўзбектелеком” “Обектлар ҳолатини назорат қилиш универсал схемаси” ишланмаси онлайн режимида қўриқланаётган объект ёниб кетиши, нам тушиши ва рухсат этилмаганларнинг кириши каби барча кўрсаткичлар бўйича объектлар ҳолатини назорат қилиш имконини беради.
“Шаҳар энергия тармоғида узилиш ва рухсатсиз бинога киришни назорат этувчи MSAN сигнализацияси” ишланмаси авариявий ҳолатларни тезкор аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради. Шунингдек, компания мутахассислари томонидан “MSAN энергия тармоғини ҳаддан ташқари зўриқишдан ҳимоя қилиш схемаси” ҳам яратилган. Мазкур ишланма қувват тармоғида тез ўзгариш, энергия ошиб кетиши ёки тушиб кетишида ускуналарни куйишдан сақлаб қолишга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: