“Ўзбектелеком” интернет ўчиб қолгани сабабини изоҳлади

Дата: 17:30, 07-11-2017.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” миллий оператори интернет ўчиб қолгани сабабини изоҳлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания хабарига асосланган ҳолда.

Маълум бўлишича, 7 ноябр тахминан 14:00дан 14:45гача Ўзбекистонда интернетга уланиш вақтинчалик тўхтаб қолди.

 “Ўзбектелеком” матбуот хизматининг хабарида айтилишича, носозликка “чегарадош мамлакат ҳудудидаги режалаштирилмаган авария-тиклаш ишлари” сабаб бўлган.

Шунингдек, оператор 8 ноябрда ҳам вақтинчалик узилишлар кузатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: