“Ўзбектелеком” интернет-хизматлар тарифларини бешинчи марта пасайтирди
Тошкент. 20 феврал. ЎзТАГ – 16 февралдан бошлаб “Ўзбектелеком” АЖ интернет- провайдерлар учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини бешинчи марта пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Компания хабарига кўра, тарифлар 1 Мбит/секундига $80,94гача туширилган.
Жорий йилда тарифлар бешинчи марта пасайтирилди. 2017-йил 1-январдан 1 Мбит/с. учун $91,07, 6-январдан $87,57, 10-январдан $86,85 ва 2-февралдан $86,11 га, 16-февралдан $80,94 га туширилди.
Эслатиб ўтамизки, 2016-йилда тарифлар ўн икки марта туширилган бўлиб, 2016-йил январ ойидан декабр ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24дан, $91,50гача пасайтирилган.