“Ўзбектелеком”нинг янги бош директори тайинланди
Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Ўзбекистоннинг энг йирик телекоммуникация оператори бўлган “Ўзбектелеком” компаниясининг янги бош директори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ширкатнинг янги бош директори этиб UZMOBILE Миллий мобиль алоқа оператори директори лавозимида ишлаган Шуҳрат Қодиров тайинланди.
Янги лавозимда у “Ўзбектелеком”да 2013 йил мартидан буён ишлаб келган Абдурашид Абдумўминовнинг ўрнига келди.
“Ўзбектелеком” – мамлакатдаги бошқа хусусий операторларга интернет хизматлар кўрсатувчи ягона монопол оператордир. Унинг таркибига UZMOBILE уяли алоқа оператори, интернетга уланиш бўйича UZONLINE оператори, шаҳар ва шаҳарлараро телефон алоқаси тармоқлари киради.