“Ўзбектелеком” ўз маълумотлар базасининг хакер томонидан бузилганлигини радъ қилди

Дата: 12:16, 05-08-2014.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” алоқа оператори ўз маълумотлар базасининг хакер томонидан бузилганлиги ҳақидаги хабарларни радъ қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Душанба, 4 август куни қатор интернет-нашрлар Ўзбекистон фуқароси Сергей Климов “Ўзбектелеком” АК маълумотлар базасига ноқунуний равишда кириб, “2008 йилги Тошкент шаҳар абонентлари маълумотномаси”дан нусха кўчириб олганлиги ҳақида хабар қилган эдилар.

“Ушбу маълумот ҳақиқатга мос эмас, чунки Климов “Ўзбектелеком” маълумотлар базасига кирмаган, балки пойтахт бозорларидан бирида 2002-2003 йилги телефон рақамлари мавжуд бўлган маълумотлар базаси ёзилган “қароқчи” CD-дискни сотиб олган ва ундаги рақамларни ўз сайтида жойлаштирган”, – деб таъкидлашди Ўзбектелеком АК матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: