“Ўзбектелеком” “Жиззах” МСҲ учта янги корхонани ишга туширди

Дата: 16:27, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – “Ўзбектелеком” компанияси ва хитойлик инвесторлар “Жиззах” махсус саноат ҳудудида учта янги корхонани ишга туширдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Smart Vision қўшма корхонасида хитойнинг ZTE ширкати иштироки IP-телефонлар ва видеотелефонлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Янги корхонага $1 млндан ортиқ сармоя киритилди. Корхона ойига 500 IP-телефон ва 500 видеотелефонлар ишлаб чиқариш қувватига эга. 2017 йил охирига қадар локализация даражасини 30% чиқариш режалаштирилмоқда. 10% атрофида маҳсулот экспортга чиқарилади”, - деб таъкидлашди компанияда.

Huawei Tech Investment Co. LTD иштирокида очилган Broadband Solutions қўшма корхонаси оптик тармоқлари қурилиши учун актив элементлар ишлаб чиқарилади. Бу ерда, жумладан, телефон, интернет-, теле ва радиотармоқлар учун ускуналар, модемлар, аҳоли пунктлари ва ташкилотларга алоқа ва интернет хизматлари кўрсатиш учун кичик  станциялар ишлаб чиқарилади. Лойиҳа қуввати $3 млндан ошди.

Учинчи корхона хитойнинг ZTT ширкати иштирокида очилган. Бу ерда оптик тармоқлар қуриш учун пассив элементлар: турли коннекторли уланиш оптик тармоқларини қуриш учун оптик-толали кабель монтаж материаллари, шунингдек, тармоқ қурилиши учун ташқи телекоммуникацион тақсимловчи шкафлари ишлаб чиқарилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: