“Ўзбектуризм” “2015 йилги туристик воқеалар тақвими”ни ишлаб чиқмоқда

Дата: 16:33, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” Миллий компанияси (МК) “2015 йилги туристик воқеалар тақвими”ни ишлаб чиқмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) компания сайтига асосланган ҳолда.

Хусусан, тақвимга миллий фестивал ва байрамлар, театрлаштирилган шоулар, кино, театр, рақс фестиваллари, тақдирлаш маросимлари, модалар намойишлари, аукционлар, мусиқа фестиваллари ва конкурслари, спорт мусобақалари, бизнесга доир тадбирлар (кўргазма, ярмарка, бизнес форумлар ва ҳ.к.), академик ва илмий тадбирлар (конференция, семинарлар), гастрономик фестиваллар, гул фестивал ва кўргазмалари, полиз ва мева маҳсулотлари сайиллари каби барча тадбирлар киради.

Тақвим халқаро туристик ярмаркалар, кўргазма ва тақдимотларда тарқатилади. Тақвимнинг рус ва инглиз тилларидаги электрон варианти “Ўзбектуризм” МК сайти ва Ўзбекистондаги туризм ҳақидаги расмий порталда жойлаштирилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: