“Ўзбектуризм” МК раиси Лондонда WTM-2016 доирасида музокаралар ўтказди

Дата: 17:18, 09-11-2016.

Тошкент. 9 ноябр. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” МК раиси Фарруҳ Ризаев Лондонда WTM-2016 Халқаро туристик ярмаркаси доирасида музокаралар ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Хусусан, “Ўзбектуризм” МКматбуот хизмати маълумотларига кўра, Ф.Ризаев Бутунжаҳон туристик ташкилоти (UNWTO), Euronews ва Eurosport телеканаллари, Travelport ширкати вакиллари билан музокаралар ўтказган.

“Ушбу учрашувлар ушбу ширкатлар вакиллари билан Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик салоҳиятини илгари суриш мақсадларида алоқалар ўрнатишга имкон беради”, - деб хулоса қилинади хабарда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: