“Ўзбектуризм” МК Ўзбекистонда меҳмонхоналар қуришга япон инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Дата: 16:47, 28-03-2016.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ – 25 мартда “Ўзбектуризм” МК раисининг Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ф.Като билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради “Ўзбектуризм” МК матбуот хизмати.

“Учрашувда Ўзбекистон ва Япониянинг туризм соҳасидаги ҳамкорлиги етакчи йўналишлари, жумладан, Ўзбекистонда “Тойоко Инн” компанияси томонидан меҳмонхона қуришга япон инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.  

Шунингдек, 2016 йил апрел-май ойида Япониялик туристлар учун Ўзбекистонга чартер рейслар ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: