“Ўзбектуризм” тадбиркорларга лойиҳалар таклиф этмоқда

Дата: 14:44, 01-12-2015.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” Миллий компанияси тадбиркорларга экотуризм имкониятлари мавжуд бўлганистиқболли аҳоли пунктлари рўйхатини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда. Бу жойларда сайёҳлар туришлари учун меҳмон уйлари қатори бошқа туризм инфратизилмасини яратиш орқали уларни кейинчалик саёҳат маршрутларига киритиш мумкин бўлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

МК хабар қилишларича, тадбиркорлик субектлари ушбу рўйхат билан танишишлари ва маълум лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини “Ўзбектуризм” МКга тақдим этишлари мумкин.

Таклифларни “Ўзбектуризм” МКнинг минтақалар бўйича махсус вакилларига тақдим этиш ҳам мумкин.

Халқаро экспертларнинг прогнозларига кўра, экотуризм замонавий туризмдаги энг тез ривожланаётган ва талаб юқори йўналишларидан биридир.

Экотуризмнинг ривожлантириши иқтисоднинг ушбу соҳасига маҳаллий аҳолини жалб қилиш, аҳоли бандлигини оширишга катта имкониятлар очади, чунки экотуризмни бунинг учун зарур бўлган маҳаллий билим ва тажрибага эга аҳоли билан ҳамкорлик қилишсиз ташкил этиш қийин.

Ўз навбатида, “Ўзбектуризм” МК мазкур ҳудудлардаги лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этишда кўмаклашибгина қолмай, компаниянинг Республика илмий-ўқув консалтинг маркази орқали экотуризм лойиҳалари амалга оширилаётган ҳудуд аҳолиси (сайёҳларни кутиб олиш, экскурсияларни тайёрлаш, уларни ўтказиш, чет тилида сўзлашиш каби) билим ва кўникмаларини ошириш учун дарслар ташкил қилиб беришга тайёр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: