“Ўзбектуризм” ва Япон туристик агентликлари ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолашни режалаштирмоқдалар

Дата: 17:20, 18-08-2015.

Тошкент. 18 август. ЎзТАГ – Жорий йилнинг октябрида “Ўзбектуризм” МК ва Япон туристик агентликлари ассоциацияси (JATA) ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашни режалаштирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Ўзбектуризм” МК раҳбарияти ва JATA раиси Жин Кикума ўртасидаги Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар натижаларидан маълум бўлди.

“Хужжат икки мамлакат туристик компаниялари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, сайёҳлар оқимини йўлга қўйиш, шунингдек, янги лойиҳа ва йўналишларни амалга оширишга қаратилади”, – деб таъкидлашди “Ўзбектуризм” МК матбуот хизматида.

Япон томони вакили Япониядан Ўзбекистонга туристик оқимни кенгайтиришга ҳалақиб бераётган бир неча жиҳатларни ҳам айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, маданий-тарихий ва туристик объект ва маршрутларда халқаро валюта терминалларини ўрнатиш ишларини амалга ошириш, виза режимини соддалаштириш, япон сайёҳларини турли ахборот офислари ва сайтлар орқали жалб қилиш бўйича маркетинг ёндашувларини жорий этиш, шунингдек, мамлакат ичида сайёҳларнинг ҳаракатланишида хизмат сифатини яхшилаш ва меҳмонхоналар ҳамда жамоат овқатланиш пунктларидаги хизмат кўрсатувчи ходимлар малакасини ошириш зарур.

Янгилик билан ўртоқлашиш: