“Ўзбектуризм” ва Япониянинг “Тойоко Инн” ширкати Ўзбекистонда меҳмонхоналар тармоғи яратишни муҳокама қилишда давом этмоқдалар

Дата: 11:37, 04-04-2016.

Тошкент. 4 апрел. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” Миллий компанияси ва Япониянинг “Тойоко Инн” ширкати Ўзбекистонда арзон тоифадаги япон меҳмонхоналари тармоғини яратиш бўйича музокараларни давом эттирмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Куни кеча Тошкентда  “Тойоко Инн” бошқаруви аъзоси ва директори Киори Моринака бошлиқ япон делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон туристик инфраструктурасини янада ривожлантириш бўйича музокараларни давом эттирдилар. Хусусан, япон томонига инвестиция ҳамкорлигини йўлга қўйиш учун меҳмонхона бизнеси соҳасидаги лойиҳалар таклиф қилинди”, - деб таъкидлашди компанияда.

Бугунда “Ўзбектуризм” ва “Тойоко Инн” музокараларни давом эттирмоқдалар, лекин ҳали якуний келишувга келингани йўқ.

“Тойоко Инн” компанияси Япония ҳудудида 240 зиёд меҳмонхоналарни бошқаради. Унинг сиёсати барча меҳмонхоналар ташқи қиёфаси ва ички бошқарув жараёнларини стандартлаштиришдан иборат. Бу иш харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: