“Ўзбектуризм” ўзбек туристик компанияларини Хитойга таклиф қилди
Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – “Ўзбектуризм” миллий компанияси Ўзбекистон туристик бизнеси вакилларига хитой сайёҳлик кўргазмасида қатнашиш имконияти ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“China Xi'an Silk Road International Tourism Expo” халқаро туристик кўргазмаси 26-28 августда Сиань шаҳрида (ХХР Шэньси провинцияси) бўлиб ўтади.
Тадбир учинчи марта ўтказилмоқда ва Буюк Ипак йўли бўйлаб туристик маршрутларни шакллантиришга қаратилган. Унда Бутунжаҳон туристик ташкилотининг “Буюк Ипак йўли” дастурига кирган 27 мамлакат қатнашади. Дастурга Ўзбекистон ҳам аъзо.
Маълумот ўрнида, 2015 йилда кўргазмага 31 минг киши, 4 минг соҳа мутахассислари ташриф буюрдилар. Кўргазмада дунёнинг 50 мамлакатини тақдим этган 500 ортиқ стендлар жойлаштирилган эди.