“Ўздавдонинспекция” раҳбари виртуаль қабулхонасини очди

Дата: 10:34, 11-01-2017.

Тошкент. 11 январ. ЎзТАГ – Эндиликда “Ўздавдонинспекция” фаолияти бўйича ташкилот раҳбарига виртуаль қабулхона орқали бевосита мурожаат қилиш мумкин, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Бунга доир маълумот ташкилот сайтида мавжуд.

 “Энди жисмоний ва юридик шахслар инспекция фаолиятига доир мурожаатлар билан қулай усулда, яъни тўғридан-тўғри “Ўздавдонинспекция” раҳбариятига мурожаат қилиш имкониятига эга бўлишди”, - дейилади хабарда “Ўздавдонинспекция” тизимида мурожаатлар билан ишлаш сифатини тубдан яхшилаш, муаммоларга ўз вақтида эчим топиш ва бу борада сансалорликка йўл қўймаслик энг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади.

“Ўздавдонинспекция” бошлиғининг расмий виртуал қабулхонасига vq.uzddi.uz манзили орқали мурожаат қилиш мумкин.Бундан ташқари, “Ўздавдонинспекция” раҳбарига мурожаатлар [email protected] электрон почта манзили ҳамда (0371) 244-87-53 телефон рақами орқали ҳам қабул қилинмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: