“Ўзэкспомарказ”да Ўзбекистон ва Туркия ишбилармонлари $3 млрдлик шартномалар имзоладилар
Тошкент. 2 май. ЎзТАГ – 1 майда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунига етди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Давлат раҳбарларининг Кўксаройда бўлиб ўтган музокаралари натижасида 25 та ҳужжат имзоланди. Экспомарказда икки мамлакат ишбилармонлари $3 млрдлик келишувларга эришди. Бухоро зиёрати учрашувларга қўшимча мазмун бахш этди”, - дейилади ЎзР президенти матбуот хизматининг хабарида.
Таъкидланишича, туркиялик меҳмонни Бухоро аэропортида президент Ш. Мирзиёев кузатуб қўйди.
Эслатиб ўтамизки, 29 апрель – 1 май кунлари Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлди.
Сурат манбаи: http://www.uzexpocentre.uz/


