“Ўзэлтехсаноат” аукционда қиймати 7,74 млрд сўмлик 5 объектни сотишни режалаштирмоқда
Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – “Ўзэлтехсаноат” акционерлик компанияси аукцион савдоларида қиймати 7,74 млрд сўмлик 5 объектни сотишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) савдолар ташкилочиси “Respublika mulk markazi” АЖ асосланган ҳолда.
Энг йирик лотлар орасида бошлаанғич қиймати 3,36 млрд сўмлик каленли вал автоматик линияси комплекти, қиймати 2,42 млрд сўмлик цилиндрларга ишлов бериш автоматик линияси кабилар бор.
Бундан ташқари, бошланғич қиймати 908,508 млн сўмлик шатунга ишлов бериш автоматик линияcи, цилиндр бошчасига ишлов бериш бўйича бошлаанғич қиймати 562,94 млн сўмлик автоматик линия, двигателлар йиғиш бўйича бошланғич қиймати 488,58 млн сўмлик автоматик линиялар савдога қўйилган.
Маълумот ўрнида, “Ўзэлтехсаноат” АЖ 1994 йилда “Радиоэлектронтехприбор” Радиоэлектроника, электротехника саноати давлат концерни асосида ташкил этилган “Ўзэлтехсаноат” ассоциациясининг ворисидир. Компания электротехника соҳасида ягона давлат техник сиёсатини юритади ва Ўзбекистон электротехника корхоналари маркетинг фаолиятини мувофиқлаштириш ваколатларига эга.
$1 = 2512,73 сўм