“Ўзэлтехсаноат” АЖ тизимида 640,8 млрд сўмлик маҳсулот чиқарилди

Дата: 12:46, 28-07-2016.

Тошкент. 28 июл. ЎзТАГ – 2016 йилнинг биринчи ярмида “Ўзэлтехсаноат” акционерлик жамияти тизимида қиймати 640,8 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари чиқарилди, бу эса 2015 йилнинг муқобил давридаги кўрсаткичлардан 17,9% кўпдир, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзэлтехсаноат” АЖ маълум қилишларича, тармоқ корхоналари томонидан 217,4 млрд сўмлик халқ истеъмоли моллари (+18,3%) ишлаб чиқарилди. Хусусан, электр чангютгичлар чиқариш 2,7 мартага ўсди, 50,8 минг кир ювиш машиналари ишлаб чиқарилди (+58,9%).

Ҳисобот даврида экспорт жами ишлаб чиқарилган маҳулотнинг 21,5% ташкил қилди.

“Ўзэлтехсаноат” АЖ тизимида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 36 лойиҳа амалга оширилмоқда. 1 июл ҳолатига уларнинг бажарилиши 156,3 млрд сўмни ташкил қилди, прогноз кўрсаткичлари 121,5% тенг бўлди.

Йиғилишда ишлаб чиқариш ва экспорт режаларини бажармаётган, иқтисодий қолоқ корхоналар фаолияти жиддий танқид қилинди. Ушбу қувватлар ишида мавжуд имконият ва ресурслардан фойдаланиш режалари белгиланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: