“Ўзфармсаноат”да исроиллик ҳамкасабалар билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент. 5 январ. ЎТАГ – Яқинда “Ўзфармсаноат” акционернлик компаниясида Исроил делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
АК хабар қилишларича, “Ўзфармсаноат” бошқаруви раиси М.Дўсмуратов “Yaad Consulting and Management Services Ltd.” бош директори И.Шрем, Тель-Авивдаги “Ассутав” касалхонаси ҳамраиси Д.Оппенхайм ва Б.Гольдвассер, “Evia” компанияси бош директори П.Тувальлар билан учрашди.
Исроил делегацияси аъзоларига “Ўзфармсаноат” АК фаолияти, янги дори воситалари чиқариш учун инвестициялар жалб қилиш ҳақида сўзлаб берилди.
Хусусан, Ўзбекистон эндокринология, онкология ва психиатрияда қўлланувчи, маҳаллий ўсимликлар асосидаги дори воситалари ишлаб чиқаришдан манфаатдорлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, меҳмонларга хорижий инвесторларга бериладиган имтиёз ва енгилликлар ҳақида айтиб берилди.


