“Ўзфармсаноат” концерни уч илмий-текшириш институтларининг давлат активларини қўшиб олди

Дата: 17:50, 14-12-2015.

Тошкент. 14 декабр. ЎзТАГ – “Ўзфармсаноат” концерни уч илмий-текшириш институти: Ўзбек кимё-фармацевтика ИТИ, Тошкент вакцина ва зардоб ИТИ, “Шарқ табобати” ИТИ давлат активларини ўзига қўшиб олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги “Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чоралар тўрисида”ги қарорига мувофиқ, давлат активлари улардан янада самарадорроқ фойдаланиш мақсадларида берилган”, - деб ёзади Review.uz.

Ҳозирда, концерн маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг 8 профилли илмий-текшириш институтларида 800 атрофида мутахассис янги дори воситалари ишлаб чиқариш соҳасида изланиш олиб бормоқда.

Юқоридагилардан ташқари, янги дори воситалари “Вакцина” ИИЧБ, Ўсимлик моддалари кимёси институти, Биоорганик моддалар институти, Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Кимё ва физика илмий текшириш маркази, Ўсимлик, ва ҳайвонот дунёси генофонди илмий текшириш институтида ҳам олиб борилмоқда. Кўрсатилган ИТИ бари Фанлар академияси тизимига мансубдир.

Эслатиб ўтамизки, ҳозирда “Ўзфармсаноат” концерни таркибига 85 корхона ва ташкилотлар киради, улардан 52 дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаради, 6 – БФМлар ва диагностик воситалар ишлаб чиқаради. 12 корхона ёрдамчи материаллар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаради. 7 корхона фармацевтика корхоналарига доривор ўсимликларни ўстириш, йиғиш, тайёрлаш ва қадоқлаш, 5 улгуржи савдо, хом ашё ва материаллар етказиб бериш билан шуғулланади. Эндиликда концерн таркибида дори воситалари яратиш билан шуғулланувчи учта ИТИ ҳам бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: