“Ўзинфоинвест” агентлиги ва Япония ташқи савдо ташкилоти ҳамкорлик меморандуми имзоладилар

Дата: 10:58, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва уларга кўмаклашиш бўйича “Ўзинфоинвест” агентлиги ва JETRO Япония ташқи савдо ташкилоти ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзоладилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат доирасида томонлар савдо-иқтисоидий ва инвестицион ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқдалар. Хусусан, томонлар иқтимодий маълумотлар билан алмашиш, ишбилармонлик семинарлари ўтказиш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва иккитомонлама савдо муносабатларини кенгайтиришга кўмаклашадилар”, - деб таъкидлашди JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.

Ушбу хужжат Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэга бошчилигидаги япон ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: