“Ўзметкомбинат” биринчи ярим йилда 381,4 минг тонна пўлат ишлаб чиқарди

Дата: 11:45, 24-07-2014.

     Тошкент. 24 июл. ЎзТАГ – 2014 йилнинг январ-июнида “Ўзметкомбинат” Акционерлик жамияти томонидан 381,4 минг тонна пўлат ишлаб чиқарилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
     Комбинатдан хабар беришларича, ҳисобот даврида 367,1 минг тонна тайёр прокат (2013 йилнинг 1 ярим йилига нисбатан +0,1%) ва 26,2 млрд сўмлик (+6,5%) халқ истеъмоли моллари ҳам ишлаб чиқарилган.
     Шунингдек, комбинат томонидан 4,763 млрд сўмлик локализациялашган маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, бу прогноздагидан 15,6% кўп демакдир.
     Қалинлиги 0,04дан 0,07 ммгача ва 0,03дан 0,04 ммгача бўлган икки турдаги мис фольга ишлаб чиқариш ҳам ўзлаштирилди. Бу турдаги маҳсулотлардан биринчи ярим йиликда навбати билан 746 ва 774 млн сўмлик ишлаб чиқарилиб, маҳсулотнинг бир қисми экспортга ҳам жўнатилди.
     Комбинат томонидан модернизация мақсадларида 6,04 млрд сўмлик капитал маблағлар ўзлаштирилди. Бу прогноз кўрсаткичга нисбатан 100,4% ташкил қилади.
     Биринчи ярим йилликда корхона томонидан 70 янги иш ўрни яратилиб, бу прогноздагига қараганда 22,8% кўп.

Янгилик билан ўртоқлашиш: