“Ўзметкомбинат” қиймати $31,5 млнлик янги металлга ишлов бериш ишлаб чиқаришини ишга туширади
Тошкент. 27 июн. ЎзТАГ – “Ўзметкомбинат” машинасозлик саноати учун мустаҳкамлаш деталлари ишлаб чиқариш бўйича қиймати $31,5 млнлик лойиҳани амалга оширади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Корхона европанинг етакчи ускуни ишлаб чиқарувчилари бўлган италиянинг INOXIHP Spa, швейцариянинг Sytco A.G. ва британиянинг Berkshire Establishment LLP ширкатлари билан шартнома тузди. Сўнгги ширкат болтлар, гайкалар ва шайбаларни ишлаб чиқариш линиясини етказиб беради. Линиянинг қиймати $14,8 млнга тенг”, - деб таъкидлашди корхона матбуот хизматида.
Янги қувватларни 2017 йил декабрда ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу ерда йилига 5 минг тоннагача турлича муҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Мустаҳкамлаш деталлари учун асосий хом-ашё манбаи заводнинг ўзида ишлаб чиқарилган металллар бўлади.