“Ўзметкомбинат” ва “POSCO E&C” биргаликдаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни муҳокама қилмоқдалар
Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – “Ўзметкомбинат” АЖ раҳбарияти кореянинг “POSCO E&C” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Муҳокаманинг бош мавзуси биргаликдаги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш бўлди. Хусусан, ўзбек томони “POSCO E&C” компаниясини Тебинбулоқ титанмагнетит рудалари конларини ўзлаштиришга жалб қилиш ниятида. Бу ерда кейинчалик чўян олиш, шунингдек, ферросилиция ишлаб чиқаришни ташкил қилиш режалаштирилмоқда”, – деб таъкидлашди “Ўзметкомбинат” матбуот хизматида.
Музокаралар якунлари бўйича биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга доир иккитомонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида протокол имзоланди.