“Ўзпахтасаноат” ISO 9001 бўйича “Олтин сетификат” олди

Дата: 10:08, 09-09-2014.

Тошкент. 9 сентябр. ЎзТАГ – “Ўзпахтасаноат” Ассоциацияси 2014 йилнинг иккинчи чорагида ISO 9001 халқаро менежмент тизимига мувофиқлик бўйича ресертификация аудитидан муваффақиятли ўтган ҳолда “Олтин сетификат” олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ассоциациядан хабар беришларича, сертификат германиянинг TÜV Thüringen сертификация органи вакили томонидан тантанали равишда топширилди.

ISO 9001 Халқаро менежмент тизимига мувофиқлик бўйича сертификатларни “Ўзпахтасаноат”нинг шўъба корхоналари бўлган “Тошкентпахтасаноат” АЖ ва “Ўзбекистон пахта тозалаш заводи” АЖ ҳам олдилар.

Эслатиб ўтамизки, пахта етиштириш ҳажми бўйича Ўзбекистон дунёда 5-чи, экспорт бўйича АҚШдан кейин 2-чи ўринни эгаллайди. Мамлакатда йилига ўртача 3,5 млн тонна пахта етиштирилади.

“Ўзпахтасаноат” Ассоциацияси таркибида 13 ҳудудий акционерлик бирлашмалари, 99 пахта тозалаш заводлари ва пахта уруғлари тайёрлаш бўйича 30 цех мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: