“Ўзпахтасаноатэкспорт” қиймати $27,2 млнлик 34 лойиҳани амалга оширмоқда

Дата: 15:28, 03-07-2017.

Тошкент. 3 июл. ЎзТАГ – 2017 йилда “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК қиймати $27,2 млнлик 34 лойиҳани амалга оширмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2017 йилги Инвестиция дастури доирасида “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК томонидан прогноз қиймати $27,2 млнлик 34 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Шу жумладан, “Ўзпахтасаноат” АЖда пахтани қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш бўйича прогноз қиймати $17,1 млнлик 12 лойиҳа ва “Ўзпахтаёг” АЖ бўйича прогноз қиймати $10,1 млнлик 22 лойиҳа”, - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, пахта тармоғида барча 98 пахта заводлари, 23 ёғ заводлари, 21 пахта терминалида модернизация, реконструкция ва техник қайта жиҳозлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Улар доирасида капитал таъмир ўтказилиб, янги авлод ускуналар ўзлаштирилади. Мазкур ишларга Ўзбекистон илмий, академик, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари ва машинасозлик корхоналари жалб этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: